← Янгиликлар

GLLP лойиҳаси доирасида минтақавий учрашув бўлиб ўтди

GLLP лойиҳаси доирасида минтақавий учрашув бўлиб ўтди

2026-йил 16–17-июн кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида минтақавий учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон республикалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчи мамлакатларда GLLP дастурининг амалга оширилиш жараёни, эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, ветеринария ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимидаги лабораториялардан саралаб олинган 18 нафар мутахассис дастурни муваффақиятли якунлагани, тажрибали менторлар кўмагида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширгани ҳамда юқори малакали лаборатория раҳбарлари захираси шакллантирилгани таъкидланди.

Шунингдек, ЖССТ экспертлари иштирокида дастур ижросида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш ёъллари муҳокама қилинди. Учрашув давомида иштирокчи давлатларнинг илғор тажрибалари ўрганилиб, дастур барқарорлигини таъминлаш, молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

👉SanepidRC👈