← Янгиликлар

«Бюрократиясиз Ўзбекистон» жамоатчилик ташаббуси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги Ф-68-сон фармойиши билан тасдиқланган «Бюрократияни бартараф этиш — 2030» дастури доирасида «Бюрократиясиз Ўзбекистон» жамоатчилик ташаббуси амалга оширилмоқда.

Ташаббуснинг мақсади — фуқаролар ва тадбиркорлар дуч келаётган ортиқча ҳужжатбозлик, мураккаб тартиб-таомиллар ва бошқа бюрократик тўсиқларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқиш.

Ташаббус 2026 йил 21 сентябрдан 20 ноябргача давом этади.

Фуқаролар ва тадбиркорлар ўз таклифларини murojaat.byurokratiyasiz2030.uz электрон платформаси орқали юборишлари мумкин.

Таклифда муаммо, унинг оқибати ва имкон қадар амалий ечим кўрсатилиши лозим.

Энг долзарб таклифлар асосида ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат хизматларини соддалаштириш ва рақамлаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

SanepidRC