9-май — Хотира ва қадрлаш куни

Республикамизда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланади. Ташкилот ва корхоналарда ёши улуг’ларни еъзозлаш, ўтганлар руҳини еъзозлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинади. Соҳа фидойиларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида Касаба уюшмаси томонидан 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази раҳбарияти ва ходимлари, санитария-эпидемиология соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нуронийлар, соҳага муносиб ҳисса қўшган ходимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирни Қўмита раиси Баҳодир Юсупалийев очиб берди. У ўз сўзида юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ёълида фидокорона хизмат қилган аждодларимиз хотираси ёдга олинаётгани, уларнинг саломатликни сақлаш ёълида кўрсатган меҳнатлари юксак қадрланаётганини таъкидлади.
Кўп йиллик меҳнати билан соҳа ривожига ҳисса қўшган фахрийларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Улар ўз навбатида ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилик билдиришди.
SanepidRC
