18-май куни бутун дунёда Халқаро музейлар куни нишонланади. Сана муносабати билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари ва тингловчилари пойтахтимиздаги музейларга ташриф буюришди.
Ташриф давомида тингловчилар музей экспозициялари билан яқиндан танишишди. Миллий ва жаҳон маданий-тарихий меросига оид қимматли маълумотларга эга бўлишди.
Шунингдек, экскурсия давомида музей фаолияти, экспонатлар ҳақида маълумотлар берилди.