1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни!
1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Ҳурматли ватандошлар! 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни! Барча устоз ва мураббийларни 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан ўз номимдан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази жамоаси номидан қутлайман!
Устоз ва мураббийлик шарафли ва масъулиятли касбдир. Сизлар ёш авлодга нафақат билим, балки ҳаётий сабоқ, инсоний қадриятлар ва Ватанга садоқат туйғуларини сингдириб келмоқдасизлар.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик, илмий ва ижодий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Ў.Шукуров,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори
