Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасидаги семинар-тренинг ўз ишини якунлади.
Санэпидқўмита ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ходимлари иштирок этишди.
– Семинар-тренинг интерактив тарзда ўтганини алоҳида таъкидламоқчиман, – дейди Санэпидқўмита етакчи мутахассиси Зуҳра Усманова. – Ўтилган мавзулар жуда қизиқарли тарзда олиб борилди. Сўзим сўнгида барча ташкилотчиларига айниқса Chungbuk Миллий университети профессори Jee Hee Jung ва қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Алоҳида таъкидлаш керакки, тингловчилар семинар-тренинг давомида олган билим ва кўникмалари келгуси фаолиятларида юқори натижаларга эришишларига замин бўлади.