Бугун пойтахтимиздаги “Триллиант Ташкент” меҳмонхонасида Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида йирик анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов кириш сўзи билан очиб берди. Анжуманда АҚШ соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш департаменти раҳбари ўринбосари Андреа Палм онлайн видеомурожаат йўллади. Мурожаатда икки мамлакат ўртасидаги тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Икки кун давомида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, олимлар ва экспертлар, АҚШнинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармасевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки икки мамлакат ўртасида фармасевтика, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш каби кўплаб йўналишларда ўзаро алоқалар янада мустаҳкамланмоқда.
Анжуман давомида Ўзбекистон ва АҚШ тиббий олий таълим муассасалари, тиббиёт марказлари ва фармасевтика корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва Темпл университети ўртасида Меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида:
✔️ўқитувчилар ва кадрлар алмашинуви;
✔️ илмий изланувчилар ва битирувчи талабалар алмашинуви;
✔️ илмий материаллар, мақолалар ва илмий маълумотлар алмашинуви;
✔️ ҳамкорликда дастурлар, илмий конференция ва тадқиқотлар олиб боришга келишиб олинди.