Бош саҳифа / Марказ низоми
SANEPIDRC

Марказ низоми

Марказнинг мақоми, вазифалари ва ишлаш тартиби ҳақида қисқача. Устав ва унга киритилган ўзгартиришларнинг тўлиқ матни қуйидаги PDF ҳужжатларда.

01

Мақоми ва мақсади

Марказ Санэпидқўмита ҳузурида фаолият юритади. Асосий мақсад — санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

02

Асосий вазифалар

Ўқув дастурлари ва методик ресурсларни ишлаб чиқиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш, илмий-амалий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

03

Фаолиятни ташкил этиш

Уставда Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, раҳбарият вазифалари, бошқарув, мол-мулк, ҳисоб ва ҳисобот тартиби белгиланган.

Таълим шакллари

Уставда бевосита малака ошириш, илмий-тадқиқот муассасаларида ва хорижда тажриба орттириш, мустақил таълим ҳамда масофавий ўқитиш шаклларини ривожлантириш назарда тутилган. Ўқув жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва электрон ресурсларни жорий этиш белгиланган.

Таълим сифати назорати

Кузатув кенгаши ўқув режалари ва курс дастурларини, кафедра ва бўлимлар ҳисоботларини кўриб чиқади. У қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давлат таълим талабларига мувофиқлигини, ўқув режалари ва дастурлар бажарилишини назорат қилади.

Ҳужжатларнинг тўлиқ матни

ССВ №197PDF

Марказ уставини тасдиқлаш

272-сон қарор ижроси ва Марказ устави. Тўлиқ буйруқ ва илова — PDFда.

ССВ №156PDF

Марказ уставига ўзгартиришлар

197-сон буйруққа ўзгартиришлар: узлуксиз малака ошириш, масофавий курслар ва мутахассисларни жалб қилиш.