← Янгиликлар

Юқумли касалликларнинг олдини олишда режали профилактик эмлашнинг аҳамияти, иммунопрофилактиканинг долзарб масалалари

Юқумли касалликларнинг олдини олишда режали профилактик эмлашнинг аҳамияти, иммунопрофилактиканинг долзарб масалалари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тингловчилари учун “Юқумли касалликларнинг олдини олишда режали профилактик эмлашнинг аҳамияти, иммунопрофилактиканинг долзарб масалалари” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Санэпидқўмита Ваксиналар логистикаси ва иммунопрофилактика бо`лими бошлиги Д.Турсунова, бош мутахассис Х.Жамалова томонидан назарий ва амалий тарзда олиб борилган машғулотда юқумли касалликларнинг олдини олишда ваксинациянинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Машғулот давомида Республика миллий ваксина сақлаш омборхонасида ваксиналарни сақлаш совуқлик тартиби билан таништирилди. Қизамиқ профилактикаси ва унга қарши эмлашни ташкил этилиши ҳамда олинган қизамиқ ваксинани сақланиш жараёни ўрганилди. иштирокчиларни қизиқтирган саволларига Санэпидқўмита масъул мутахассислари жавоб беришди.

Курсантлар юртимизда миллий эмлаш тақвими асосида болаларни 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш учун олинган ваксиналарни Республика миллий ваксина сақлаш омборхонасида совуқлик занжирига риоя этилишини амалий машғулотда ўрганишди.

👉SanepidRC👈