← Янгиликлар

Юқумли касалликларни электрон мониторинг қилиш тизими амалиётга кенг жорий этилмоқда

Юқумли касалликларни электрон мониторинг қилиш тизими амалиётга кенг жорий этилмоқда

Урганч шаҳрида “Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими” (ЮКЕМ)ни ҳудудларда самарали жорий этиш ва рақамли ахборот алмашинувини такомиллаштириш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази мас`ул вакиллари, бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимларида фаолият юритаётган эпидемиологлар ҳамда ЮКЕМ ахборот тизими учун масъул ходимлар, шунингдек, вилоят ва туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият олиб бораётган инфексионист шифокорлар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга ЮКЕМ ахборот тизимининг имкониятлари, унинг афзалликлари ва амалиётда қўллаш тартиби бўйича назарий ҳамда амалий тушунчалар берилмоқда.

Мутахассислар томонидан тизим орқали маълумотларни шакллантириш, таҳлил қилиш ва электрон тарзда алмашиш механизмлари юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ўзларининг амалий тажрибалари билан ўртоқлашиб, фаолият давомида учраётган муаммолар ва долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Тадбир доирасида тизимдан самарали фойдаланиш, эпидемиологик вазиятни тезкор баҳолаш ҳамда рақамли технологияларни соҳа фаолиятига кенг жорий этиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди.

👉SanepidRC👈