← Янгиликлар

«Юқумли касалликлар эпидемиологияси иккинчи босқич ТОТ» семинар-тренинг

«Юқумли касалликлар эпидемиологияси иккинчи босқич ТОТ» семинар-тренинг

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси» доирасида “Юқумли касалликлар эпидемиологияси иккинчи босқич ТОТ» семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Унда Санэпидқўмита, ОИЦга қарши курашиш маркази ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Вирусология ИТИ, РИЕМЮПКИАТМ, Тошкент давлат тиббиёт университети ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбир аввалида KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда бошланган тадбир ўзаро тажриба алмашиш имконини бериши таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз 4 кунлик семинар эртага ҳам ўз ишини давом еттиради.

👉SanepidRC 👈