Юқумли касалликлар бўйича тренинг якунланди: халқаро ҳамкорлик, муҳим тажрибалар
Юқумли касалликлар бўйича тренинг якунланди: халқаро ҳамкорлик, муҳим тажрибалар

Аввал хабар берилганидек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси» доирасида “Юқумли касалликлар эпидемиологияси иккинчи босқич ТОТ» семинар-тренинг якунланди.
Унда Санэпидқўмита, ОИЦга қарши курашиш маркази ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Вирусология ИТИ, РИЕМЮПКИАТМ, Тошкент давлат тиббиёт университети ходимлари иштирок этишди.
Тренингни навбатдаги “Йирик мамлакатлардаги карантин операцияларнинг ҳолати” очиқ маърузасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази курсантлари ҳам қатнашди.
Семинар-тренинг аввалида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ў.Шукуров KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда бошланган тадбир ўзаро тажриба алмашиш имконини беришини таъкидлаб, Миллий саратон маркази Олий муассасаси, Саратонни бошқариш кафедраси профессори Ким Мёнг Сонгга миннатдорчилик билдириб ўтди. Ташкилотчиларга эсдалик совғалари топширилди.
4 кун давом этган семинар сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
