Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги муваффақиятли якунланди
Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги муваффақиятли якунланди

Аввал хабар берилганидек, пойтахтимизда Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш ҳамда юқумли касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги муваффақиятли якунланди.
Семинарда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университетининг малакали мутахассислари иштирок этдилар.
Тренингнинг асосий мақсади — соғлиқни сақлаш тизимида статистик маълумотлар сифати ва мониторинг жараёнларини яхшилаш, мутахассисларда аналитик тафаккурни ривожлантириш, эпидемиологик вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда ахборотларни халқаро талабларга мувофиқ юритиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Машғулотлар давомида қуйидаги йўналишлар бўйича назарий ва амалий тажриба алмашилди:
📌соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича замонавий назарий билимлар;
📌статистик ва эпидемиологик таҳлил усуллари;
📌рақамли ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш;
📌юқумли касалликлар бўйича индикаторларни ҳисоблаш ва баҳолаш.
Тренингнинг муҳим жиҳати шундаки, дастурни муваффақиятли тамомлаган мутахассислар келгусида ҳудудларда маҳаллий тренер сифатида фаолият юритиб, статистика маданиятини ошириш ва тизим самарадорлигини кучайтиришга ҳисса қўшадилар.
Беш кун давом этган мазкур тренерларни тайёрлаш-тренинг якунига кўра иштирокчиларга KOICA лойиҳаси доирасида белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
👉SanepidRC 👈
