«Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам табриги

Ҳаммамизга маълумки, ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келинади.
Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, бизнинг маҳоратимиз, малакамиз, масъулиятимиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди. Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёйев “Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш”, деб таъкидлагани сўзларимизнинг исботидир.
Бугун давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳаси вакиллари олдига бутунлай янги талаб ва вазифалар қўйилган. Заҳматли аммо шарафли касбингиз ортидан келаётган халқ олқиши ва раҳмати сизларни юксакларга чорласин. Инсонларни даволаш, соғлиғини яхшилаш, мустаҳкамлаш ёълидаги ишларингизда илмингиз янада ошиб, тафаккурингиз теранлашиб бораверсин.
Фурсатдан фойдаланиб, соҳа ходимларини касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, тани-сиҳатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва хотиржамлик тилайман, илмий ва ижодий фаолиятингизда омад ҳамиша ёр бўлсин. Азиз шифокорлар – барчангизга байрам муборак бўлсин!
Бекзод Убайдуллайев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори
