Соғлиқни сақлаш тизимида рақамли трансформация сари муҳим қадам
Соғлиқни сақлаш тизимида рақамли трансформация сари муҳим қадам

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида муҳим ўқув семинари ташкил этилди. Жорий йилнинг 18–20-апрел кунлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамда Узинфоком ҳамкорлигида Юқумли касалликларни электрон мониторинг ахборот тизими (ЮКЕМ)ни амалиётга жорий этиш бўйича ташкил этилган тренерларни тайёрлаш (ТОТ) 3 кунлик семинар-треринг ўтказилди.
Мазкур семинар-трерингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари Эпидемиология ҳамда АКТ бўлим бошлиқлари, ҳудудий тизим мутахассислари фаол иштирок этди.
Семинар давомида:
Замонавий рақамли ахборот алмашинуви тизимлари;
Халқаро тиббий-санитария қоидалари (ХЦҚ)ни самарали амалга ошириш;
Давлат органлари ўртасида тезкор ва сифатли ҳамкорликни ёълга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Ушбу ўқув курслари соҳага замонавий ёндашувларни жорий этиш, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
