← Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 4-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги бўлиб ўтди

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 4-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш ҳамда юқумли касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 4-босқич тренерларни тайёрлаш семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Семинарда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети ва ТДТУ Чирчиқ филиалининг малакали мутахассислари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш тизимида статистик маълумотлар сифати ва мониторинг жараёнларини яхшилаш, мутахассисларда аналитик тафаккурни ривожлантириш, эпидемиологик вазиятни тўғри баҳолаш ҳамда ахборотларни халқаро талабларга мувофиқ юритиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тренингда Кореядан ташриф буюрган Корея университети (Кореа Университй) Жамоат саломатлиги олий мактаби декани, профессор Ан Ҳйеонг Жин ҳамда Чунгбук миллий университети Ахборот статистика кафедраси профессори Жи Ҳее Жунг маърузалар ўқиди.

Машғулотлар давомида қуйидаги йўналишлар бўйича назарий ва амалий тажриба алмашилди:
📌соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича замонавий назарий билимлар;
📌статистик ва эпидемиологик таҳлил усуллари;
📌рақамли ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш;
📌юқумли касалликлар бўйича индикаторларни ҳисоблаш ва баҳолаш.

Беш кун давом этган мазкур тренерларни тайёрлаш-тренинг якунига кўра иштирокчиларга KOICA лойиҳаси доирасида белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈