← Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси бошланди

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси бошланди

Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш ва юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш мақсадида KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси бугун, 2025-йил 4-август куни бошланди.

Ушбу тренинг 5 кун давом этиши режалаштирилган бўлиб, у иштирокчиларнинг статистик таҳлил кўникмаларини мустаҳкамлаш ва улардан амалиётда фойдаланиш бўйича билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилади.

Тренинг давомида статистик маълумотларни тўплаш, уларни тизимли равишда таҳлил қилиш, индикаторлар асосида баҳолаш каби мавзулар қамраб олинади. Бундан ташқари, таҳлилий салоҳиятни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Қуйида тренингнинг илк кунидан фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈