← Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш бўлиб ўтмоқда

Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимизда Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш ва юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш мақсадида KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 3-босқич тренерларни тайёрлаш курси семинарлари бўлиб ўтмоқда.

5 кун давом этиши режалаштирилган тренингда Корё университети профессорлари Ан Хён Чжин ҳамда Чи Хи Джон томонидан маърузалар ўқилмоқда.

Тренинг Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва Тошкент тиббиёт университети мутахассисларининг статистик таҳлил кўникмаларини мустаҳкамлаш ва улардан амалиётда фойдаланиш бўйича билим ва тажрибасини оширишга хизмат қилади.

Тренинг давомида статистик маълумотларни тўплаш, уларни тизимли равишда таҳлил қилиш, индикаторлар асосида баҳолаш каби мавзулар қамраб олинади. Бундан ташқари, таҳлилий салоҳиятни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

👉SanepidRC 👈