Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 2-босқич тренерларни тайёрлаш курси якунланди
Соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 2-босқич тренерларни тайёрлаш курси якунланди

‼️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси» доирасидаги соғлиқни сақлаш статистикаси бўйича 2-босқич тренерларни тайёрлаш курси якунланди.
Санэпидқўмита ва Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари иштирок этди.
– Семинар-тренинг интерактив тарзда ўтганини алоҳида таъкидламоқчиман, – дейди Санэпидқўмита етакчи мутахассиси Зуҳра Усманова. – Ўтилган мавзулар жуда қизиқарли тарзда олиб борилди. Сўзим сўнгида барча ташкилотчиларига айниқса Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва KOICA ташкилотига миннатдорчилик билдираман.
5 кун давом этган тренинг соғлиқни сақлаш соҳасида ахборотларни таҳлил қилиш, статистикани тўғри юритиш ва таҳлилий салоҳиятни оширишга қаратилди. Семинар сўнггида иштирокчиларга сертификатлар тоширилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, тингловчилар семинар-тренинг давомида олган билим ва кўникмалари келгуси фаолиятларида юқори натижаларга эришишларига замин бўлади.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
