← Янгиликлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ихтисослик машғулотлари ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ихтисослик машғулотлари ўтказилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази курсантлари учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Шайхонтоҳур туман бўлимида малака ошириш ва ихтисослик машғулотлари ўтказилди.

Унда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг бўлим бошлиғи, ПҳД Анвар Шукуров ва Республика ОИЦга қарши курашиш маркази врач эпидемиологи Нилуфар Кадирова соҳага оид долзарб маърузалари билан иштирок этишди.

Мазкур машғулотларда курсантларга мамлакатимизда Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар, озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва техник ҳужжатларни ЖСТнинг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича битими (СФС чоралари) талаблари ва Алиментариус Кодекси стандартларига уйғунлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда  ОИВ инфексияси бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар интерфаол усулда тушунтирилди. ОИВ инфексиясини шифохона Ичи шароитида тарқалишини олдини олиш бўйича тиббий ходимлар томонидан олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида  маълумотлар берилди.
 
Курсантлар ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали:
озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини сақлаш;
юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш;
назорат тадбирларини амалга ошириш;
санитария-эпидемиология хизматида олиб борилаётган ислоҳотларни тўғри тушунтириш;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ўз фаолиятини самарадорлигини оширишга эришишади.
 
Малака ошириш – нафақат касбий билимларни кенгайтиради, балки жамоат саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.