← Янгиликлар

«Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур» (GLLP) бўйича танлов номзодлари билан суҳбат ўтказилди

Марказда халқаро ва миллий экспертлар иштирокида «Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур» (GLLP) бўйича ўқитишга номзодлар билан суҳбат ўтказилди.

Дастур ЖССТ, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари, Европа касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази, Жамоат саломатлиги лабораториялари ассоциацияси, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Суҳбатда 80 нафардан ортиқ номзод қатнашди. Танлов жараёни шаффофлик, касбий билим ва лидерлик салоҳияти мезонлари асосида ташкил этилди.