Санэпидқўмита ҳудудий бошқармалари мутахассислари учун семинар ташкил этилди
Санэпидқўмита ҳудудий бошқармалари мутахассислари учун семинар ташкил этилди

Аввал хабар берилганидек, ҳудудларда Санепидқо’мита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ва Халқаро тиббий санитария қоидалари(ХЦҚ)ни амалга ошириш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда “Юқумли касалликларнинг электрон мониторинг ахборот тизими” (ЮКЕМ)ни амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ўтказилди.
📌Навбатдаги ўқув семинарида Санэпидқўмитанинг Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилояти бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари мутахассислари иштирок этди.
🔰Семинарда Санэпидқўмита ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тизимида фаолият юритувчи малакали мутахассис-тренерлар томонидан иштирокчиларга ЮКЕМ тизимининг функсионал имкониятлари, ундан самарали фойдаланиш тартиблари, шунингдек, амалиётда учраётган техник ва ташкилий масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
📝Машғулотлар жараёнида тизим билан ишлашнинг амалий жиҳатлари кўргазмали тарзда намойиш этилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди. Семинар ўзаро тажриба алмашиш ва тизимни ҳудудларда самарали жорий этиш юзасидан муҳим мулоқот майдонига айланди.
