«Паразитар касалликларнинг лаборатор диагностикаси» йўналишида сайёр сикл

«Паразитар касалликларнинг лаборатор диагностикаси» йўналишида сайёр сикл
Хабарингиз бор, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Санэпидқўмита Фарғона вилояти бошқармасида «Паразитар касалликларнинг лаборатор диагностикаси» йўналишида 26-ноябрдан 26-декабрга қадар сайёр сикл тарзида малака ошириш курси ташкил этилган еди.
Сайёр сикл якунларига кўра малака ошириш курсларида иштирок этган соҳа ходимларининг 1 ой давомида олган билим ва тажрибалари синаш мақсадида якуний тест синовлари ва оғзаки имтиҳонлар ўтказилди.
Мутахассислар имтиҳонларни муваффақиятли топширишди ҳамда уларга малака оширганлик тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилди. Шунингдек, уларни келгусида доимий равишда ўз малакаларини ошириб боришлари таъкидлаб ўтилди.
👉SanepidRC 👈
