← Янгиликлар

“Паразитар касалликлар лаборатор диагностикаси” йўналиши бўйича малака ошириш курси давом этмоқда

“Паразитар касалликлар лаборатор диагностикаси” йўналиши бўйича малака ошириш курси давом этмоқда

🔬Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг “Паразитар касалликлар лаборатор диагностикаси” йўналиши бўйича малака ошириш курси Санэпидқўмитанинг паразитология лабораториясида ўтказилди.

Дарс машғулотларини педагог Раъно Икромова олиб борди.

Машғулотлар давомида тингловчилар паразитар касалликларнинг турлари, уларни аниқлашнинг замонавий лаборатория усуллари, микроскопик текширув методлари ҳамда профилактика чоралари юзасидан назарий ва амалий билимларни эгаллашмоқда.

Курснинг асосий мақсади — лаборатория ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, паразитар касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда самарадорликни оширишдан иборат.

👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈