← Янгиликлар

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” мавзусида давра суҳбати

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” мавзусида давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва 2025-йил 18-апрелдаги “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, Алиментариус Кодекси стандартларини кенг жорий этиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази халқаро ҳамкорлар билан “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” (144 соат) малака ошириш курси дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

‼️Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” мавзусида контентлар яратиш учун ташкил этилган давра суҳбатида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Тошкент кимё-технология институтининг профессор-педагоглари ва масъул мутахассислари иштирок этди.

🔹Давра суҳбатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори ўринбосари И.Улугназарова очиб бериб, ўқув дастурининг мақсадига тўхталиб ўтди. Келгусида “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” (144 соат) малака ошириш курси, ўқув дарслари талаблари бўйича маълумот берилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида иштирокчилар учун Марказнинг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи Е.Суюнова томонидан «Педагогнинг касбий профессионаллигини ошириш бўйича» маҳорат дарси ўтказилди.

SanepidRC