“Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашнинг асосий технологиялари” мавзусида кўчма машғулот
“Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашнинг асосий технологиялари” мавзусида кўчма машғулот

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг Озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда Гигиена йўналишидаги курсантлари учун “Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашнинг асосий технологиялари” мавзусида кўчма машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида:
Педагог О. Азизов томонидан илмий марказнинг лаборатория инфратузилмаси, текширув жараёнлари ва қўлланилаётган замонавий методлар ҳақида батафсил ахборот берилди.
Курсантлар озиқ-овқат маҳсулотларини физик-кимёвий, микробиологик ва токсикологик таҳлил қилиш босқичлари билан амалиётда танишдилар.
Қадоқлаш жараёнида хавфсизлик талаблари, қўшимчалардан фойдаланиш нормалари ва маҳсулот сифатини таъминлашда қўлланиладиган халқаро стандартлар муҳокама қилинди.
Марказнинг замонавий ускуналарида намуналарни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспертиза қилиш алгоритмлари амалда кўрсатиб берилди.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
