«Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси»
«Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси»

«Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш лойиҳаси» доирасида ўтказилган 5 кунлик семинар-тренинг ўз якунига йетди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган “Илмий тадқиқот ва ривожланиш салоҳиятини ошириш бўйича” 2-семинар-тренинг давомида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, долзарб мавзуларда назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлашди.
Тадбирда Санэпидқўмита, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда юқоридаги марказ ходимлари фаол қатнашди.
Семинар якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Мазкур ҳамкорликдаги лойиҳа касалликлар юкини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
