← Янгиликлар

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Навро`з умумхалқ байрамига бағишланган ТАБРИК

Гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб кутган – Наврўзи олам кириб келди. Наврўз – янги кун демакдир. Уйғониш ва янгиланиш айёми – Наврўз

шукуҳидан дилларимиз яйрамоқда. Барчангизга Ватанимиз равнақи ёълидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Ҳар бир хонадонга янгидан янги режалар, мақсадларнинг қарор топишидек толе насиб ецин. Наврўз шукуҳи доимо қалбларимизни қувончларга тўлдириб, юртимизда мангу қолсин!

Бекзод Убайдуллайев,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш маркази директори