← Янгиликлар

Минтақавий тренинг ўз ишини бошлади

Минтақавий тренинг ўз ишини бошлади

Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида лабораториялар мутахассислари учун “Лабораторияларни аккредитациялаш ва ўлчов натижаларининг метрологик кузатувчанлигини та’минлаш асослари” мавзусида минтақавий тренинг ўз ишини бошлади.

Тадбирни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори в.в.б Ўрол Шукуров, UNOPS ташкилотининг Жамоат согълиг`ини сақлаш боъйича бош мутахассис Дилмурод Рустамов, Санэпидқўмита Миллий референс лаборатория мудири Мавлуда Шамсутдинова очиб берди.

Тренинг UNOPS ташкилоти ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан лаборатория жамоаларини метрологик кузатувчанликни таъминлаш, калибровка, ускуналарни верификация қилиш, ўлчаш ноаниқликларини баҳолаш, методларни валидация ва верификация қилиш ҳамда халқаро ИЛАС стандартларига мувофиқ қарор қабул қилиш қоидалари асосида синов ҳисоботларини тайёрлаш каби зарур билим ва кўникмалар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 12-16 май кунлари бўлиб ўтадиган тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилиши кўзда тутилган.

👉SanepidRC👈