Лаборатория раҳбарларини тайёрлаш қўллаб-қувватланмоқда
Лаборатория раҳбарларини тайёрлаш қўллаб-қувватланмоқда

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва ЖССТ томонидан “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида “Типик лаборатория тизимининг умумий кўриниши”, “Лаборатория тизимининг асосий элементлари”, “Юқумли касалликлар бўйича амалий тадқиқотлар”, “Лаборатория тизимини ривожлантириш: истиқболлари” ва “Ягона саломатлик асослари” модуллари бўйича 5 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.
Ҳозирги кунда Марказимиз томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўмаги асосида муҳим лойиҳа амалга оширилаётган лаборатория етакчилари учун GLLP лойиҳаси соғлиқни сақлаш, ветеринария ва ўсимликлар ҳимояси соҳаларидаги лабораториянинг ходимларини бирлаштирди, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ўрал Шукуров. – Мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида лаборатория хизматлари сифатини яхшилаш ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда сифатли лаборатория таҳлилларини ўтказиш орқали маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятни ошириш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини кучайтириш мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириб, ташқи бозордаги мавқеимизни мустаҳкамлашга имкон беради. Навбатдаги бошқарув ва лидерлик кўникмалари, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик юзасидан тренингларни ҳам юқори даражада ташкил этамиз. Асосий мақсадимиз — кадрлар салоҳиятини ошириш орқали миллий лаборатория тизимини такомиллаштириш. ЖССТ ва бошқа ҳамкорлар билан ҳамкорликда бу соҳада катта ютуқларга эришишимизга ишонамиз.
Семинар давомида иштирокчилар амалий машғулотлар, интерфаол семинарлар ва шахсий мураббийлик жараёнларида қатнашдилар. Бу уларга ўз соҳаларида энг яхши амалиётлар ва инновацион йечимларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратади.
– GLLP дастури инсон саломатлиги-ҳайвон саломатлиги-атроф-муҳит муҳофазаси бўлган учта алоҳида тизимни битта ягона нуқтага бирлаштиришни мақсад қилиб олган, – дейди Санэпидқўмита Навоий вилоят бошқармаси Кармана туман бўлими санитария-гигиена лабораторияси врач-лаборанти Дилобар Юсупова. –Ушбу тренинглар давомида иштирокчилар «Лабораторияларнинг ягона тизим»да бирлашишининг муҳим ва долзарблиги замонавий интерфаол усуллари орқали билим берилди. Тренинг давомида олинган билимларимизни келгусида ҳар бир иштирокчилар ўз соҳаларида қўлланилганда кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини англаб йетдик.
Семинар якунида барча иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
