“Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида биохавфсизлик ва биоҳимоя бўйича беш кунлик семинар-тренинг

Аввал хабар берилганидек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” доирасида биохавфсизлик ва биоҳимоя бўйича беш кунлик семинар-тренинг якунланди.
Семинар-тренинг давомида биохавфсизлик ва биоҳимоя бўйича маърузалар тингланди, амалий машғулотлар олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, 2025-2026-йиллар мобайнида давом этадиган мазкур дастурда иштирокчилари тўққизта – бошқарув, коммуникация, биохавфсизлик ва биоҳимоя, сифатни бошқариш тизими, раҳбарлик-лидерлик, касалликларни кузатиш ва эпидемик ҳолатни текшириш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик, илмий тадқиқот ҳамда лабораториялар тизими компетенсияларини тўлиқ ўзлаштиришади, шунингдек, диссертация ёзишади.
