Кўчма машғулот: Газли ичимликлар ишлаб чиқариш жараёни ва ҲАССП тизими

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган гигиеник талаблар” малака ошириш курси тингловчилари учун газли ичимликлар ишлаб чиқариш корхонасида кўчма машғулот ўтказилди.
🎓 Машғулот давомида марказ ассистенти Шахло Бабакулова ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини амалий тарзда тушунтириб берди:
1️⃣ Хомашёни қабул қилиш ва назорат қилиш
2️⃣ Сувни тайёрлаш
3️⃣ Сироп (шакар эритмаси) тайёрлаш
4️⃣ Аромат ва қўшимчаларни қўшиш
5️⃣ Газ билан тўйинтириш (карбонизация)
6️⃣ Қадоқлаш
7️⃣ Маркировка ва этикетка қилиш
8️⃣ Сақлаш ва омборга жойлаштириш
9️⃣ Сифат назорати (ҲАССП тизими асосида)
Машғулот мақсади — озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда гигиеник хавфсизлик ва ҲАССП тизимини самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлашдан иборат.
👉SanepidRC👈
