ЖССТ томонидан Ўзбекистонда лаборатория раҳбарларини тайёрлаш қўллаб-қувватланмоқда
ЖССТ томонидан Ўзбекистонда лаборатория раҳбарларини тайёрлаш қўллаб-қувватланмоқда

Бугун пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) доирасида “Типик лаборатория тизимининг умумий кўриниши”, “Лаборатория тизимининг асосий элементлари”, “Юқумли касалликлар бўйича амалий тадқиқотлар”, “Лаборатория тизимини ривожлантириш: истиқболлари” ва “Ягона саломатлик асослари” модуллари бўйича семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Семинар-тренинг аввалида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ўрал Шукуров Ўзбекистонда жамоат саломатлигига хавф солувчи фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш мақсадида миллий лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилаётгани ва бунинг натижасида халқаро ҳамкорлар билан “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастури” (GLLP) ишлаб чиқилгани ҳамда дастурнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Семинар давомида иштирокчилар амалий машғулотлар, интерфаол семинарлар ва шахсий мураббийлик жараёнларида қатнашадилар. Бу уларга ўз соҳаларида энг яхши амалиётлар ва инновацион йечимларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратади.
Эслатиб ўтамиз 5 кунлик семинар эртага ҳам ўз ишини давом еттиради.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
