Илмий изланишлар ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган Р&Д семинари якунланди
Илмий изланишлар ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган Р&Д семинари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Илмий изланишлар, инновациялар, янги билим ва технологияларни яратиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш имкониятларини ривожлантириш” (Р&Д) мавзусидаги навбатдаги 3 босқичли семинар якунланди.
Корё университети ҳамда Санэпидқўмита ўртасидаги ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда касалликлар юкини камайтириш, юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинарда Санэпидқўмита, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази, Вирусология ИТИ ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети мутахассислари фаол иштирок этдилар.
5 кун давом этган семинар доирасида Корея Республикасидан профессорлар — Чхон Бёнчол ва Юн Ёнгкён, шунингдек тадқиқотчи Ким Жиён (эпидемиология ва юқумли касалликлар соҳаси бўйича) томонидан юқумли касалликларни бошқариш йўналишида миллий тадқиқот салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий мақолалар ёзиш бўйича ўқув машғулотлари ва амалий тренинглар ўтказилди.
Мазкур семинар мутахассисларнинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда юқумли касалликларга қарши кураш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.
👉SanepidRC 👈
