← Янгиликлар

GLLP иштирокчиларининг диплом ҳимояси ва лойиҳалари тақдимоти

GLLP иштирокчиларининг диплом ҳимояси ва лойиҳалари тақдимоти

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида “Лаборатория лидерлари учун глобал дастур” (GLLP) иштирокчиларининг диплом ҳимояси ва лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда ЖССТ Йевропа минтақавий идорасининг лаборатория бўйича экспертлари ҳам иштирок этди.

Тақдимот маросимини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директор в.б. Ў.Ёдгоров очиб, лаборатория тизимларида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади. У, шунингдек, тренингнинг амалий аҳамияти ва GLLP дастурининг лаборатория раҳбарлари учун яратган имкониятларини алоҳида қайд этди.

Икки кунлик тренинг давомида иштирокчилар “Инсон саломатлиги” ва “Атроф-муҳит саломатлиги” йўналишлари бўйича олган билимлари, амалий кўникмалари ҳамда ўз лабораторияларидаги реал тажрибалар асосида ишлаб чиққан диплом лойиҳаларини батафсил тақдим қилишди. Ҳар бир тақдимот муаммони таҳлил қилиш, ечимлар таклиф этиш ва халқаро талабларга мос бошқарув ёндашувларини қўллаш бўйича маҳаллий лаборатория раҳбарларининг салоҳиятини намойиш этди.

Ҳимоя жараёнида ЖССТнинг Йевропа минтақавий идорасидан ташриф буюрган халқаро экспертлар тақдимотларни чуқур таҳлил қилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича аниқ саволлар билан бериб, мавжуд ёндашувларнинг кучли ва заиф томонларини муҳокама қилишди.
Мутахассислар томонидан берилган таклиф ва тавсиялар иштирокчиларнинг келгусидаги амалий фаолиятида лаборатория бошқарувини такомиллаштириш, сифат стандартларига мос ишлаш ва халқаро талабларни амалиётга жорий этиш учун муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади.

👉SanepidRC 👈