“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари якунланди
“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари якунланди

Аввал хабар берилганидек, пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари якунланди.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бошқармаларининг мутахассислари иштирок этган малака ошириш курсларида иштирокчиларга биохавфсизлик, биоҳимоя, хавфларни бошқариш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича асосий билим ва кўникмалари берилди.
Малака ошириш курслари якунида сертификат топшириш маросимида сўзга чиққан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори Ў.Шукуров лаборатория шароитида биохавфсизлик ва биологик ҳимояни таъминлаш миллий соғлиқни сақлашнинг устувор вазифаси ҳисобланишини таъкидлади. Шунингдек, у халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш орқали мамлакатимизда биохавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш муҳим эканини қайд этди. Мазкур курслар иштирокчилари ўз билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда салмоқли ҳисса қўшишлари кутилмоқда.
Санэпидқўмита мутахассислари Н.Қаршийева ва Г.Раджапбайевалар томонидан “Биологик хавф даражалари”, “Биологик хавфсизлик тамойиллари” “Биохавфсизлик билан боғлиқ материаллар билан ишлашда хавфларни камайтириш стратегиялари, биохавфсизлик ҳодисалари турлари, хавфларни баҳолаш тузилиши” ва бошқа модулларда маърузалар ва амалий машғулотлар олиб борилди.
Шу билан бирга, соҳанинг йетук мутахассислари – Д.Мирзабайев “Экологик ва технологик муаммо сифатида биологик зарар”, М.Мадаминов “Ўта хавфли инфексияларнинг табиий ва эпидемик ўчоқларида биологик хавфсизлик” Н.Вахобова “Биологик ҳимоя тамойиллари”, “Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик асослари” модулларда маърузалари тингланиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Малака ошириш курслари иштирокчилари Санэпидқўмитанинг Вирусология лабораторияси фаолияти билан ҳам танишдилар. Лабораторияга ташриф давомида Вирусология лабораторияси ходими И. Заитов биохавфсизликни назорат қилиш чоралари – шахсий ишончлилик ва кадрларни танлаш, ёъллаш, малака ва ўқитиш, жисмоний хавфсизлик, лаборатория ускуналари ва инвентаризацияни назорат қилиш, чиқиндиларни ёъқ қилиш ва зарарсизлантириш ҳақида тушунтириб берди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, лаборатория иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Малака ошириш курслари сўнгида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
