← Янгиликлар

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари

Аввал хабар берилганидек, Санепидқўмнинг Бухоро ва Навоий вилояти бошқармаларининг мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги беш кунлик малака ошириш курслари якунланди.

Сертификатлар топшириш маросимида сўзга чиққан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази директори ўринбосари И.Улугназарова, UNOPS мутахассиси Д.Рустамов ва марказнинг  Халқаро тажрибани ўрганиш, ўқув-машғулот жараёнига замонавий илмий-методикани татбиқ этиш бўлими бошлиғи Д.Кузийевалар биологик хавфлар ва юқумли касалликлар бугунги кунда барча мамлакатлар учун жиддий муаммо эканини таъкидлаб, мазкур курсда олинаётган билим ва тажрибалар иштирокчиларнинг амалий фаолиятида мустаҳкам замин яратиши ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Беш кунлик малака ошириш курслари тингловчиларга дунё стандартлари ва илғор тажрибалар асосида малака ошириш имкониятини яратиб, ҳудудлардан ташриф буюрган эпидемиологлар ва юқумли касалликлар билан ишлайдиган мутахассислар учун янги билим ва амалий кўникмалар манбаи бўлиб хизмат қилади. Малака ошириш курсларида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, тажрибали мутахассислардан соҳага оид маълумотларга эга бўлишди, ҳамда Санепидқўмнинг Вирусология лабораториясининг иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Малака ошириш курслари сўнгида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган Санепидқўмнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят бошқармаларининг мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги малака ошириш курслари бо’либ о’тмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур малака ошириш курслари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.