← Янгиликлар

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари давом этмоқда

“Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курслари давом этмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу 5️⃣ кунлик “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусида малака ошириш курсларида Санэпидқўмитанинг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқарма ва боʼлимлари мутахассислари иштирок этди.

Интерфаол усулда олиб борилган курс давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари Н.Қаршийева ва Г.Раджапбайева, шунингдек, соҳа мутахассислари М.Мадаминов ва И.Заитов томонидан маърузалар ўқилди.

Машғулотларда иштирокчилар биохавфсизлик, биоҳимоя, хавфларни бошқариш ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик масалалари бўйича назарий ва амалий билимларини оширишди.

Иштирокчилар Санэпидқўмитанинг Вирусология лабораторияси фаолияти билан ҳам танишдилар. Лаборатория ходими И.Заитов томонидан биохавфсизликни назорат қилиш чоралари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Курс якунида Санэпидқўмитанинг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқарма ва болимларидан қатнашган мутахассисларга сертификатлар тақдим этилди.

Санэпидқўмитанинг Бухоро ва Навоий вилоятлари бошқарма ва бо`лимларидан мутахассислари учун навбатдаги малака ошириш курслари бошланди.

👉SanepidRC 👈