Биологик хавфсизлик: назарий ва амалий кўникмалар оширилмоқда
Биологик хавфсизлик: назарий ва амалий кўникмалар оширилмоқда

Пойтахтимизда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳалар хизматлари бошқармаси (UNOPS) ҳамкорлигида ташкил этилган Санепидқўмнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят бошқармаларининг мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги 5 кунлик малака ошириш курслари якунланиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Беш кунлик малака ошириш курслари тингловчиларга дунё стандартлари ва илғор тажрибалар асосида малака ошириш имкониятини яратиб, ҳудудлардан ташриф буюрган эпидемиологлар ва юқумли касалликлар билан ишлайдиган мутахассислар учун янги билим ва амалий кўникмалар манбаи бўлиб хизмат қилади. Малака ошириш курсларида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, тажрибали мутахассислардан соҳага оид маълумотларга эга бўлишди ҳамда Санепидқўмнинг Вирусология лабораториясининг иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Бу ҳафта давомида Санепидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят бошқармаларининг мутахассислари учун “Биологик хавфсизлик ва биологик ҳимоя” мавзусидаги 5 кунлик малака ошириш курслари бўйича семинарлар бо’либ о’тади.
