“Биоҳимоя ва биохавфсизлик” мавзусида ўқув-семинар
“Биоҳимоя ва биохавфсизлик” мавзусида ўқув-семинар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан Санэпидқўмита Сирдарё вилояти бошқармаси шаҳар ва туман бўлимлари мутахассислари иштирокида “Биоҳимоя ва биохавфсизлик” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида мутахассисларга лаборатория шароитида учраши мумкин бўлган биологик хавф омиллари, инфексия тарқалишининг олдини олиш чоралари, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда хавфли биологик материаллар билан ишлаш қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, биологик чиқиндиларни зарарсизлантириш тартиблари ҳам тушунтирилди.
Тадбирда амалда қўлланилаётган санитария-гигиена талаблари, миллий ва халқаро стандартлар ҳамда фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш алгоритмлари ҳам муҳокама қилинди.
Семинар интерактив тарзда ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассис-тренерлар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Бундай ўқув-семинарлар соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ҳамда санитария-эпидемиологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
👉SanepidRC (ҳттпс://т.ме/SanepidRC)👈
