“Биоҳимоя ва биохавфсизлик бўйича” ўқув-семинари ўтказилди
“Биоҳимоя ва биохавфсизлик бўйича” ўқув-семинари ўтказилди

Турли соҳа ходимларининг Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида малака ошириш курслари тизимли равишда ёълга қўйилмоқда.
Ушбу курслар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан соғлиқни сақлаш, лаборатория ишлари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган мутахассислар учун замонавий талаблар асосида ташкил этилмоқда.
Жумладан, мазкур йўналишда “Интермед” клиникасининг лаборатория мутахассислари иштирокида “Биоҳимоя ва биохавфсизлик бўйича” ўқув-семинари ўтказилди. Семинар давомида лаборатория шароитида биологик хавф омиллари, инфексия тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари, шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш, хавфли биологик материаллар билан ишлаш қоидалари ҳамда чиқиндиларни зарарсизлантириш тартиблари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга амалда қўлланилаётган санитария-гигиена талаблари, миллий ва халқаро стандартлар, фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш алгоритмлари тушунтирилди. Семинар интерактив тарзда ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассис-тренер томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. Ўқув-семинар сўнгида сертификатлар топширилди.
Бундай ўқув-семинарлар соҳа ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ҳамда санитария-эпидемиологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
👉SanepidRC 👈
