Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази Бактериология ё’налиши курсантлари учун Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор тумани бўлими лабораториясида кўчма машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида: ✅ бактериологик таҳлил усуллари, ✅ хавфсизлик қоидалари, ✅ замонавий лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.
Машғулот кадрларнинг амалий тажрибасини ошириш ва соҳага қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилади.