🗂Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида ўрта тиббиёт мутахассислари учун “Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияси лаборантлари” бо`йича малака ошириш курслари ўтказилмоқда.
🔖 Санэпидқўмита ходимлари, Республикамизнинг вилоят, туман ва пойтахтимиздаги мутахассислар иштирок этаётган малака ошириш курс модулларида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази профессор ва ўқитувчилари томонидан дарслар олиб борилмоқда.