«Республикада бошқарилувчи юқумли касалликларни олдини олишда иммунопрофилактика тадбирларини ташкил этиш» мавзусида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолдаги ўқув машғулотлари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида «Эпидемиология» йўналишидаги малака ошириш курси тингловчиларига «Республикада бошқарилувчи юқумли касалликларни олдини олишда иммунопрофилактика тадбирларини ташкил этиш» мавзусида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди. Машғулот интерактив усулда ўтказилиб, тингловчиларнинг саволларига маъсул мутахассислар томонидан жавоб берилди. Амалий машғулот билан биргаликда тингловчилар Республика вакцина сақлаш омборхонасида вакциналарни қабул қилиш, уларни совутгич хоналарга жойлаштириш, совуқлик занжирига риоя этган ҳолда вакциналарни сақлаш тартиблари билан таништирилиб, билим ва кўникмалари оширилди.