← Янгиликлар

"Сиёсий-маърифат соати" тафсилотлари

Бугун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари иштирокида навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ҳафтанинг энг муҳим воқеалари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбир давомида иқтисодий ва сиёсий жараёнлар, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ходимларга етказилди. Бу каби тадбирлар ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва дахлдорлик туйғусини кучайтиришга хизмат қилади.