✅ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур” (GLLP) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), АҚШ касалликларни профилактикаси ва назорати бўйича марказ (CDC), Касалликлар назорати ва профилактикаси Европа маркази (ECDC), АҚШ жамоат соғлиғини сақлаш лабораториялари ассоциацияси (APHL), БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (FAO), Жаҳон ҳайвонлар саломатлигини ҳимоя қилиш ташкилотлари (МЭБ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
📉Мазкур дастур бўйича мамлакатимизда шу соҳаларга алоқадор мутахассисларни ўқитиш ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш кўзда тутилган.
📋 Таъкидлаш жоизки дастурнинг асосий мақсади инсон соғлиғи, ҳайвонот дунёси ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган миллий лаборатория тизимларини қуриш, мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш ва янги лаборатория раҳбарларини тайёрлаш ҳамда уларга раҳбарлик қилишга кўмаклашишдан иборатдир.
Дастур доирасида танлов ўтказилиб, 80 дан ортиқ номзодлар иштирок этиш истагини билдирди.
✅ Танловда иштирок этиш истагидаги номзодлар сараланиб, халқаро ва миллий экспертлар томонидан суҳбат ўтказилди.
❇️ Таъкидлаш жоизки суҳбат шаффоф тарзда ўтказилиб, дастурда ўқиш учун мос келадиган мутахассислар саралаб олинди.