Ҳашар барчани ҳамжиҳатликка, меҳр-оқибатга чорлаган ҳолда юртдошларимизни Ватан ободлиги, халқимиз маънавиятини, миллий урф-одатларимизни юксалтириш йўлидаги фидокорона меҳнатига замин ҳозирлайди.

Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари “Маҳалла обод – юрт обод” шиори остида ўтказилмоқда.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари ҳам ҳашарда иштирок этишди.

Ҳашар доирасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудининг атрофи тозаланди, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.