Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда касаллик юкини камайтириш бўйича юқумли касалликларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Унда Санэпидқўмита ва Қўмитанинг ҳудудий бошқарма ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ходимлари иштирок этмоқда.
Семинарни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори Бегзод Убайдуллаев очиб бериб, KOICA ташкилоти билан ҳамкорликда бошланган тадбир ўзаро тажриба алмашиш имконини беришини таъкидлаб ўтди.