Республика ўлат профилактика марказидан жонли эфир

Тиббиёт ходимларининг иккинчи гуруҳи ўта хавфли касалликлар бўйича назарий тадқиқотлардан сўнг амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Иштирокчилар ўз билимларини амалиётда қўллаб, асосий эътиборни ускуналардан тўғри фойдаланиш, изоляциялашнинг илғор усуллари ва юқори хавфли патогенларни бошқаришга қаратишмоқда.

📝 Эслатиб ўтамиз: UNOPS ташкилоти жорий йилнинг 16 августигача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги тиббиёт ходимлари учун тренинглар ташкил этишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини қўллаб-қувватлайди.