Лабораторияларда хавфни бошқариш

Лаборатория ходимлари учун UNOPS эксперти Анн Кристин Хансер томонидан «Лабораторияларда хавфни бошқариш» мавзусида тренинг ўтказилди.

Тренинг давомида иштирокчилар халқаро тажрибага асосан лабораторияларда фаолиятни режалаштириш, хавфни баҳолаш ва олдини олиш, биохавфсизлик, мониторинг ва коммуникация борасидаги билим ва кўникмаларини оширдилар.

Тадбирдан кутилаётган мақсад лаборантлар томонидан хавфни баҳолашга ва аниқ бошқаришга тайёр туриш, ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиш ва бартараф этишдан иборат.

Тадбир якунида кичик гуруҳларда хавфни бошқариш борасидаги чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Келгусида улар амалиётга татбиқ этилади.